Logo

Покистон ОАВ: Тошкентда "RCCI International Achievement Awards" ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ноябрь 15, 2025. 17:53 • 3 дақ

65
Покистон ОАВ: Тошкентда "RCCI International Achievement Awards" ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

ИСЛОМОБОД, 15 ноябрь /"Дунё" АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Покистон бизнес конференцияси ва "36th RCCI International Achievement Awards" ғолибларини тақдирлаш маросимини кенг ёритмоқда, деб хабар қилади "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, ушбу мамлакатнинг "Associated Press of Pakistan" ва "Global News Pakistan" ахборот агентликлари, "Daily Spokesman", "The Nation" газеталари ва сайтлари, "The Diplomatic Insight" ва "Pakistan in the World" журналлари ҳамда "Islamabad Post" янгиликлар платформасида "Тошкентда Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми ва "RCCI International Achievement Awards" ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.

Нашрларда Тошкентда Ўзбекистон – Покистон бизнес конференцияси ва "36th RCCI International Achievement Awards" ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтгани хабар қилинган.

"Тадбирлар Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ташаббуси билан Равалпинди Савдо-саноат палатаси – RCCI ҳамкорлигида, Ўзбекистон ҳукумати ва бизнес тузилмалари кўмагида савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш ва икки мамлакат бизнеслари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш мақсадида ташкил этилди. Унинг доирасида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми, В2В ва В2G шаклидаги музокаралар, шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт салоҳияти бўйича тақдимотлар бўлиб ўтди", – дейилган материалларда.

Шунингдек ўқинг

Маълум қилинганидек, Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумида саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, логистика, қурилиш, ахборот технологиялари ва туризм соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирок этди.

"Икки томон вакиллари иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ва тўғридан-тўғри ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар. Ўзбекистонда инвесторлар учун очиқ, замонавий ва қулай муҳит яратилган, минтақавий ўзаро боғлиқлик ташаббуси доирасидаги лойиҳалар қўллаб-қувватланаётгани қайд этилди", – деб ёзилган манбаларда.

 Покистон ОАВ таъкидига кўра, мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва яқин истиқболда ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича фаол ишлар амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, форум якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Равалпинди Савдо-саноат палатаси ўртасида, Равалпинди Савдо-саноат палатаси ва "Sky Electric" ўртасида Ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Шунингдек, "Caraway Pharmaceuticals" ва "Perfect Future Medicine", "Neutrics Global (Pvt) Ltd ва ANT Group", Pak World Trade & Expo Centre ва BMCA ўртасида ўзаро шерикликни йўлга қўйиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

"Покистон ишбилармонлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкент шаҳрида "36th RCCI International Achievement Awards" мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди", – дея урғуланган мақолаларда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш