Россия ОАВ: Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари ўтказилади
Май 24, 2025. 13:34 • 2 дақ
• 69
МОСКВА, 24 май. /"Дунё" АА/. Россиянинг қатор оммавий ахборот воситалари 29-30 май кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари бўлиб ўтиши ҳақида ёзмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Россия Маданият вазирлиги маълумотига кўра, Маданият кунлари доирасида Россия халқ артисти Сергей Жилин бошчилигидаги фонограф симфо-жаз оркестри билан биргаликда рус эстрада санъатининг таниқли ижрочиларининг концертлари бўлиб ўтади.
29 май куни Тошкент шаҳридаги "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройи саҳнасида таниқли россиялик мусиқачиларни қабул қилади. Унда Россияда хизмат кўрсатган артисти Пелагея, хизмат кўрсатган артисти ва "Овоз" шоусининг иккинчи мавсуми ғолиби Сергей Волчков ўз дастурларини тақдим этишади.
30 май куни Самарқанд шаҳридаги "Silk Road Samarkand" сайёҳлик мажмуаси ҳудудидаги "Боқий шаҳар" ансамблида концерт бўлиб ўтади.
Концерт доирасида доирасида "Россия: табиат, архитектура ва инсон уйғунлиги" номли ноёб фотокўргазма бўлиб ўтади.
Шунингдек, 29-31 май кунлари кунлари эса Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги кино саройида "РОСКИНО" билан биргаликда Россия киноси фестивали ўтказилиши режалаштирилган.
Фестиваль давомида "Қон гуруҳи" (режиссёр Максим Бриус), "Маданий комедия" (режиссёр Владимир Котт), "Тўтиқуш Кешанинг қайтиши" (режиссёр Олег Асадулин), "Федя. Халқ футболчиси" (режиссёр Николай Акелкин), "9 сония" (режиссер Олег Штром) ва "Ҳаво" (режиссер Алексей Герман) каби фильмлар намойиш этилади.
Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган маданий-гуманитар ҳамкорлик ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлиши кутиляпти.
Тадбирлар Россия Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Маданият вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди