Саудия Арабистони ОАВ Янги Ўзбекистон маданий дипломатиясининг асосий жиҳатлари ҳақида ёзмоқда
Июнь 12, 2025. 15:14 • 2 дақ
• 63
АР-РИЁЗ, 12 июнь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Al Harir" электрон нашрида "Янги Ўзбекистон маданий дипломатиясининг кучи нимада?" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Сўнгги йилларда маданий дипломатия кўплаб мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим элементига айланди. Амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида хорижий давлатлар билан икки томонлама алоқалар фаол кенгайиб бормоқда, халқаро ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар билан самимий ва ҳурматга асосланган муносабатлар йўлга қўйиляпти, биргаликда маънавий-маърифий ишлар тизимли асосда олиб борилмоқда", – дейилган материалда.
Нашрда Ўзбекистон бой маданияти, тарихи, кўп асрлик анъаналари ва урф-одатларга эга эканлиги таъкидланган. Қайд этилишича, ташқи сиёсатда ушбу салоҳиятдан фойдаланиш орқали мамлакатнинг ижобий имижини яратиш, жаҳон майдонидаги нуфузини ошириш, шунингдек ички ва ташқи сиёсий вазифаларини тезроқ ҳал қилиш мумкин.
"Шунинг учун ҳам мамлакат ташқи сиёсат юритишда ўзаро ҳурмат, қадриятлар, санъат ва анъаналар алмашинувига асосланган маданий дипломатиядан фаол фойдаланмоқда. Халқаро муносабатларни ўрганиш соҳасидаги мутахассислар маданий дипломатияни халқлар ўртасидаги узоқ муддатли алоқаларни шакллантирувчи ва мамлакатнинг дунёқарашига таъсир кўрсатувчи стратегик восита деб аташади", – дея урғуланган мақолада.
"Al Harir" электрон нашри мақоласи "Маданий дипломатия тамойилларини илгари суриш мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва глобал барқарор ривожланиш учун муҳим аҳамият касб этиб, маданий меросни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, тажриба ва билим алмашиш, шунингдек, ижодий ривожланиш ва ўзаро тушуниш учун янги имкониятлар яратишга ёрдам беради", – деган сўзлар билан якунланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди