Logo

Словакия Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи Хитой оммавий ахборот воситалари диққат марказида

Июнь 10, 2025. 16:57 • 57 сония

37
Словакия Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи Хитой оммавий ахборот воситалари диққат марказида

ПЕКИН, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг "Синьхуа" ахборот агентлиги ва "Жэньминь жибао" газетасида жорий йилнинг 8-10 июнь кунлари Словакия Бош вазири Роберт Фицонинг Ўзбекистонга расмий ташрифига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Нашрларнинг хабар беришича, ташриф доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

"Томонлар Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, – дейилади нашрларда. – Учрашув аввалида Ўзбекистон раҳбари бу галги ташриф Ўзбекистон-Словакия кўп қиррали муносабатлари тарихида сифат жиҳатидан янги босқични очаётганини алоҳида таъкидлади".

Хитой ОАВга кўра, биринчи навбатда ўзаро етказиб бериш турларини кенгайтириш ҳисобига товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. "Бу Ўзбекистондан тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кимё маҳсулотлари, полимерлар, Словакиядан эса каучук, автомобиль бутловчи қисмлари, фармацевтика ва бошқа саноат товарларини етказиб беришга тааллуқлидир. Якунда қабул қилинган қарор ва келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида кенг қамровли "йўл харитаси" қабул қилиниши тўғрисида келишувга эришилди", – дея урғуланган материалларда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш