Малайзия Бош вазири ўринбосарининг Ўзбекистонга буюрган ташрифи етакчи малай ОАВ диққат марказида
Июнь 23, 2025. 12:49 • 2 дақ
• 70
КУАЛА-ЛУМПУР, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Малайзия Бош вазирининг ўринбосари Фадиллаҳ бин Юсуф бошчилигидаги делегациянинг жорий йил 21-24 июнь кунлари Ўзбекистонга бўлаётган ташрифи ушбу мамлакат оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, Малайзиянинг "Bernama" ахборот агентлиги "Фадиллаҳ Юсуфнинг Ўзбекистонга ташрифи: иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва энергия ҳамда юқори технология соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш" сарлавҳали мақолани тарқатди.
Нашрда, Малайзия Бош вазирининг ўринбосари Фадиллаҳ Юсуф Ўзбекистон расмий ташриф буюргани, ташрифдан мақсад икки томонлама иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, энергия ва юқори технология соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш эканлиги таъкидланган.
"Ушбу ташриф Фадиллаҳнинг бош вазир ўринбосари сифатида ушбу давлатга биринчи расмий сафари ҳисобланади. Ташриф доирасида расмий учрашувлар, шу жумладан, энергия инфратузилмаси ва инновация марказларига амалий сафарлар режалаштирилган. Фадиллаҳнинг Ўзбекистонга ташрифи шу йил бошида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга қилган расмий ташрифи давомида асос солинган ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган", – деб ёзган "Bernama" АА.
Малайзиянинг "The Star" нашри Бош вазир ўринбосари Датук Сери Фадиллаҳ Юсуф 21 июнь расмий ташриф билан Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар қилди.
"Малайзия Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташрифи давомида ушбу мамлакатнинг юқори даражадаги шахслари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. У шунингдек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 2025 йилги БМТнинг Давлат хизматлари форумида асосий маърузачи сифатида иштирок этади. Унда Малайзиянинг давлат хизматидаги илғор тажрибалари ва инновацияларини тақдим этилиши кутилмоқда", – дея урғуланган "The Star" мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди