Дэвид Кэмерон: Мамлакатингизда амалга оширилаётган ислоҳотларни диққат билан кузатиб борамиз ва уларни олқишлаймиз
Апрель 23, 2024. 19:20 • 2 дақ
• 1471
ТОШКEНТ, 23 апрель. /"Дунё" АА/. Бугун Тошкентга ташриф билан келган Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби Дэвид Кэмерон "Дунё" ахборот агентлиги мухбирига интервью бериб, Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигининг қатор соҳалардаги истиқболлари ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашди:

– Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорликнинг иқтисодий салоҳиятини қандай баҳолайсиз ва икки томонлама иқтисодий алоқаларни кенгайтириш борасида қандай қадамлар қўйилмоқда?
– Биз муштарак мақсадларимиз сари бир қанча қадамлар ташлаяпмиз. Кичик бизнесни ривожлантириш учун янги инвестиция фондини ташкил этдик. Шунингдек, "яшил" технологиялар ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқдамиз. Бундан ташқари, Ўзбекистонда Британиянинг 10 дан ортиқ университетлари фаолият юритмоқда. Биз эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан бу кўрсаткични қандай ошириш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашдик. Шубҳасиз, иш ўринлари сонини кўпайтириш, савдо, бизнесни кенгайтириш ва "яшил" технологияларни жорий этиш бизнинг манфаатларимизга мос келади.
— Жаноб вазир, Буюк Британия Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларга қандай баҳо бераётгани ҳақида фикр билдира оласизми?
– Мамлакатингизда амалга оширилаётган ислоҳотларни диққат билан кузатиб борамиз ва уларни олқишлаймиз. Ўзбекистон ўз йўли ва тараққиётини белгилаб олган. Бугун биз бу ерда таълим, бизнес ва савдо соҳаларидаги ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш ва бир қатор масалаларда биргаликда қандай ишларни амалга оширишимиз мумкинлиги ҳақида фикр алмашиш учун йиғилдик.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди