Logo

Россиядан муносабат: "С5+1" саммити Марказий Осиё минтақасининг геостратегик салоҳияти юксалтиради

Ноябрь 09, 2025. 11:11 • 2 дақ

102
Россиядан муносабат: "С5+1" саммити Марказий Осиё минтақасининг геостратегик салоҳияти юксалтиради

МОСКВА, 9 ноябрь. /"Дунё" АА/. Россиядаги "Вектор" халқаро стратегик тадқиқотлар институти директори Андрей Хриенко "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи ва Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг "С5+1" форматдаги саммитдаги иштироки ҳақида фикр билдирди:

– 2015 йил ноябрь ойида Самарқандда иш бошлаган "С5+1" кўп томонлама ҳамкорлик платформаси 10 йилдан буён самарали фаолият юритиб келмоқда. Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ етакчиларининг Вашингтондаги бу галги саммитида ҳам жаҳон ҳамжамиятини қизиқтирган кўплаб ташаббуслар илгари сурилди.

 "С5+1" форматидаги турли учрашувлар, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг АҚШ Президенти, Конгресс Сенати ва Вакиллар палатаси вакиллари, ҳукумат ва бизнес етакчилари билан тўғридан-тўғри мулоқотлари Марказий Осиё минтақасининг геостратегик салоҳияти юксалиб бораётганидан далолат беради.

Саммитда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган ташаббуслар Ўзбекистонда ҳам иқтисодиёт соҳаси, ҳам давлат менежменти чуқур модернизация қилинаётганини кўрсатмоқда. Бугунги кунда "Янги Ўзбекистон" концепциясини ҳаётга татбиқ этишнинг долзарблиги ва ўз вақтида амалга оширилиши амалий натижалар билан тасдиқланган ҳақиқатдир.

Шунингдек, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган ташаббуслар ва имзоланган битимлар мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш ва технологик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилади.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, "С5+1" форматдаги саммитда Ўзбекистон йирик лойиҳаларни амалга ошира оладиган, халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама ва ҳал қилишга қодир мамлакат эканини яна бир бор исботлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш