«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 20 ноябрь
Ноябрь 20, 2025. 07:23 • 55 сония
• 154

20 ноябрь — йилнинг 324-куни. Йил якунлашига 41 кун қолди
Ўзбекистонда:
2018 йил: Ўзбекистон Президенти нефть-газ саноатидаги ишлар ҳолатини муҳокама қилиш ва соҳани янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ташриф буюрди.
– Ўзбекистон Президенти «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида ўтаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси билан танишди.
– Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуши фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Жаҳонда:
– Африка саноатлашуви куни.
– Бутунжаҳон болалар куни
Уммонда – Миллий кун.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси