«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 24 ноябрь
Ноябрь 24, 2025. 07:32 • 2 дақ
• 311

24 ноябрь — йилнинг 328-куни. Йил якунига қадар 37 кун қолди
Ўзбекистонда:
2017 йил: Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Сеулда БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун ҳамда Миллий Ассамблея Спикери Чон Се Гюн билан учрашувлар ўтказди.
2018 йил: Давлат раҳбари божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қурилишини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади.
2021 йил: Президент БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Валини қабул қилди. Шунингдек, мева-сабзавотчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
2022 йил: Президентга бешта давлатнинг — Корея Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Жазоир Халқ Демократик Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатларининг янги тайинланган элчилари ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти Бокуда БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПECА) биринчи саммитида иштирок этди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказилгач, давлат раҳбари Тошкентга учиб кетди.
Жаҳонда:
Тожикистонда — Давлат байроғи куни. Туркияда — Ўқитувчилар куни. Халқаро байрам — Эволюция куни. Экологик байрам — Бутунжаҳон морж куни.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси