Миланда ўзбек давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
Ноябрь 20, 2025. 17:03 • 1 дақ
• 82
МИЛАН, 20 ноябрь. /"Дунё" AA/. Милан шаҳрида Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Италиядаги Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси вакиллари, Миландаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.
Тадбирда ҳамюртларимиз томонидан давлат рамзлари миллий мустақиллик рамзи эканини алоҳида таъкидлади. Шу жумладан, давлат байроғи Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам этган.
Давлат байроғи қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам дунё мамлакатларидаги кўплаб элчихоналаримиз бинолари, қатор халқаро ташкилотлар қароргоҳларида байроғимиз Ўзбекистон рамзи бўлиб турибди.
Бу ерда таҳсил олаётган ёшларимиз "Юрт ташқарисида бўлсак ҳам – бир байроқ остида бирлашамиз!" шиори остида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишга ва ўзбек миллий қадриятларини тарғиб қилишга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси