Logo

Лондонда Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланди

Ноябрь 20, 2025. 19:35 • 2 дақ

259
Лондонда Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланди

ЛОНДОН, 24 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонасида Буюк Британияда истиқомат қилаётган фаол ёшлар иштирокида Давлат байроғимиз қабул қилинган куннинг 34 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув нафақат миллий рамзимизга ҳурмат ва садоқатни билдириш, балки ўзлигимизни англаш, ватандошлар бирдамлигини мустаҳкамлаш ва юрт келажагига дахлдорлик туйғусини янада кучайтиришга хизмат қилди.

Тадбирда элчихона вакиллари ва иштирокчи ёшлар томонидан байроғимизнинг қабул қилиниши миллий давлатчилигимиз шаклланишидаги бурилиш нуқтаси бўлгани, ҳамда ундаги ранглар ва рамзлар орқали халқимиз асрий орзу-умидлари, тинчликка садоқати ва тараққиёт сари интилиши ифодалангани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққан ҳамюртларимиз бугунги дунёда миллат келажагини белгилайдиган асосий куч ёш авлод экани, уларнинг билим, ғоя ва ташаббуслари Ватаннинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Мазкур учрашув Лондондаги ватандошларимизнинг бирдамлигини, уларнинг миллий ғоя ва қадриятларга содиқлигини, Ўзбекистондаги ислоҳотларга фаол муносабатини яна бир бор намойиш этган майдон бўла олди.

Бир сўз билан айтганда ушбу тадбир Лондондаги ёшлар ўртасида миллий ғурур ва Ватанга муҳаббат туйғусини янада мустаҳкамлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш