Боку шаҳрида Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Август 16, 2024. 12:34 • 50 сония
• 268
БОКУ, 16 август. /"Дунё" АА/. Кеча Боку шаҳрида Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми ва икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида В2В шаклидаги учрашувлар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси билан биргаликда ташкил этилди. Унда Озарбайжон Тадбиркорлар конфедерацияси (ASK), Боку шаҳридаги Ўзбекистон савдо уйи, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси мутасаддилари, шунингдек, икки давлатнинг 80 дан ортиқ етакчи бизнес вакиллари иштирок этишди.
Форум ялпи сессиясида текстиль, косметика, қишлоқ хўжалиги, медицина ва фармацевтика, хўжалик товарларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Ўзбек ва озар тадбиркорлари ўртасида кечган В2В шаклидаги учрашувлар натижасида миллий маҳсулотларни Озарбайжонга экспорт қилиш бўйича бир қатор келишувлар имзоланди. Шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Боку шаҳрида фаолият юритаётган Ўзбекистон савдо уйига етказиб бериш ҳамда Озарбайжон компаниялари вакиллари делегациясининг маҳаллий ишлаб чиқариш объектлари ва шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этишга келишиб олинди.
Бизнес-форум доирасида ўтказилган Ўзбекистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси Озарбайжон томонига катта қизиқиш уйғотди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда Ўзбекистоннинг минерал-хомашё салоҳияти тақдим этилди
Польша билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қатор келишувларга эришилди
Ўзбекистон ва Туркия савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказмоқчи
Польшанинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди