Британия Ўзбекистондан мош сотиб олишга тайёр
Февраль 06, 2024. 11:07 • 35 сония
• 426
ЛОНДОН, 6 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида "AGT Poortman" компанияси бош консультанти Жеймс Халфорд билан мош маҳсулотларини Буюк Британияга экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида Жеймс Халфорд Ўзбекистон аграр соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар – инновацион технологияларни жалб этиш натижасида экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёни янада ривожланаётганини алоҳида қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, "AGT Poortman" компанияси ўтказган маркетинг тадқиқотлари натижасида Ўзбекистонда етиштириладиган дуккакли маҳсулотнинг сифати Британия бозорида рақобатбардош эканлиги аниқланган.
Суҳбат якунида Жеймс Халфорд Ўзбекистондан 10 минг тонна мош экспортини амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди. Мазкур масалани Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси билан ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади