Туркия бизнес вакиллари Фарғонада вилоятидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди
Октябрь 28, 2025. 15:36 • 42 сония
• 55
ФАРҒОНА, 28 октябрь. /"Дунё" АА/. Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ва Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирокида вебинар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши Туркия-Ўзбекистон қўмитаси бошқарув раиси Онур Озгювен, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов, икки мамлакат элчихоналари вакиллари, юртимиздаги турк инвесторлари ва компаниялари вакиллари иштирок этди.
Вебинрда Фарғона вилоятининг тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, соғлиқни сақлаш, уй-жой қурилиши, қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Туркия томони эътиборига Фарғонадаги эркин иқтисодий зоналарда яратилган шароитлар ва инвесторларга тақдим этилаётган имёзлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Фарғона вилоятида заргар саноати соҳасида фаолият олиб бораётган Туркиянинг "Амаста" компанияси бошқарув кенгаши аъзоси Жемил Акилли, тўқимачилик соҳасида ишлаб келаётган "Медуса Текстиль" компанияси таъсисчиси Жўнейт Качар юртимиздаги тажрибалари билан ўртоқлашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди