Гуанчжоу шаҳридаги марказий бозорда Ўзбекистон маҳсулотлари шоу-руми ташкил этилади
Июль 12, 2024. 09:05 • 57 сония
• 411
ГУАНЧЖОУ, 12 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Гуанчжоу шаҳридаги йирик бозорлардан бири — "LIUHUA Market" вице-президенти Пин Чен билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада ошириш ва миллий экспортчиларга кўмаклашиш мақсадида Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотлари шоу-румини очиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, мазкур шоу-рум ўзаро савдони кенгайтириш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик, шунингдек, ипак ва текстиль маҳсулотлари намойиши учун муҳим жойга айланади.
"Мамлакатларимиз савдо сотиқ масалаларида қадимдан ҳамкорлик қилиб келган. Бунда Буюк ипак йўли муҳим аҳамият касб этган. Бугунги кунда иқтисодий алоқаларимизнинг янада ривож топаётгани, ҳудудлараро ҳамкорлик амалий тус олаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу жараёнда Ўзбекистон томони билан шериклик алоқаларини ўрнатишга тайёрмиз", деди бозор вице-президенти.
Учрашув сўнггида, шоу-рум учун алоҳида жой ажратиш, мазкур майдон орқали тақдим этиладиган маҳсулотларни "LIUHUA Market" онлайн платформасида ҳам савдосини йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олинди.
"LIUHUA Market" Гуанчжоу шаҳрининг марказий қисмида жойлашган. Бозор 30 минг кв.м. майдонни эгаллаган. Ушбу бозор нафақат шаҳар аҳолисига, балки бошқа провинциялар ва хорижий харидорларга хизмат кўрсатади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси