Logo

Ўзбекистон ва Қозоғистон музейлари ўртасида маданий ҳамкорлик кенгайтирилади

Май 09, 2025. 11:56 • 50 сония

68
Ўзбекистон ва Қозоғистон музейлари ўртасида маданий ҳамкорлик кенгайтирилади

ОЛМАОТА, 9 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консули Раушанбек Матчанов Абилхан Қастеев номидаги Давлат санъат музейи директори Гулайим Жумабекова билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистон музейлари Абилхан Қастеев номидаги Давлат санъат музейи ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, кўргазмалар ташкил этиш ва музейшунослик бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 Томонлар шу йил 19 март куни Абилхан Қастеев номидаги Давлат санъат музейида очилган  атоқли ўзбек тасвирий санъати намоёндаси, рассом Ўрал Тансиқбоев таваллудининг 120 йиллигига бағишланган кўргазмани юқори баҳолади. Мазкур кўргазмага Олмаота шаҳри аҳлиси ва меҳмонлари катта қизиқиш билдирмоқда. 1 июнгача давом этадиган кўргазмада Ўрол Тансиқбоевнинг бетакрор услубини, ижодий меросини ва миллий рассомчилик тараққиётига қўшган ҳиссасини намоён этувчи 74 та асар намойиш этилмоқда.

"Ўрол Тансиқбоевнинг ижодининг барча асосий босқичларини қамраб олган ушбу кўргазма Қозоғистон зиёлилари орасида катта қизиқиш уйғотди. Бугунги кунгача кўргазмага минглаб томошобинлар келди. Биз бундан кейин ҳам Ўзбекистон музейлари билан ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдормиз", – деди музей директори.

Учрашув якунида томонлар маданий тадбирларни биргаликда ташкил этиш, Ўзбекистон музейлари билан шерикликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш