Logo

Исландияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди

Май 10, 2025. 12:59 • 2 дақ

91
Исландияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди

РЕЙКЬЯВИК, 10 май. /"Дунё" АА/. Исландия пойтахти Рейкьявик шаҳрида "Самарқанд – Ипак йўлининг юраги" мавзусида маданий-маърифий тадбир ва концерт дастури ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳамда Исландиянинг Нордик маданият маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.   Унда Исландия расмий идоралари масъуллари, нуфузли илмий-академик, ишбилармон ва жамоат доиралари вакиллари ва  мазкур мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирок этди.


Ўзбекистон дипломатлари ўз чиқишларида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон ва Исландия ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳақида тўхталдилар.  Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий жозибадорлиги, амалга оширилаётган "яшил" инвестициявий лойиҳалар, хорижий мамлакатлар билан икки томонлама манфаатли ҳамкорлик, маданият, санъат, туризм, илм-фан, ёшларга қаратилаётган эътибор ҳамда аждодларимиз илмий-ижодий меросини ўрганиш йўналишларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида баатфсил маълумот берилди.


ЮНЕСКО Бош конференцияси қирқ йилдан  ортиқ вақтдан сўнг Париждан ташқарида яъни Самарқанд шаҳрида ўтказилиши, унинг тарихий аҳамияти ҳамда Ўзбекистоннинг бой маданий ва туризм салоҳияти ҳақида таъкидланди.


Йиғилганлар эътиборига Ўзбекистондаги ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган обидалар ҳақидаги видеоролик тақдим этилди.


Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистоннинг бой маданий ва туризм салоҳиятига бағишланган кўргазма ташкил этилди. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети бадиий жамоаси томонидан тақдим этилган концерт дастури ва унда ижро этилган ўзбек миллий рақслари, куй ва қўшиқлари иштирокчилар катта таассурот қолдирди.


Ўзбекистон томони тадбир доирасида ЮНЕСКО ҳузуридаги "GRÓ" халқаро маркази раҳбарияти билан ҳам  учрашув ўтказди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш