Ўзбекистон ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари томонидан чизилган расмлар Токиода намойиш қилинмоқда
Январ 28, 2025. 13:00 • 2 дақ
• 192
ТОКИО, 28 январь. /"Дунё" АА/. Япония пойтахтидаги Миллий санъат саройида жорий йилнинг 23 январь -2 февраль кунлари бўлиб ўтаётган "Санъат - чегара ошиб" номли расмлар кўргазмасида Ўзбекистон болалари расмлари бурчаги ташкил қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон болалари расмларининг намойиши мамлакатимиз элчихонаси томонидан Халқаро Сумие жамияти билан биргаликда уюштирилди.
Ушбу кўргазмада 35 та мамлакатдан йиғилган 500 дан ортиқ санъат асарлари намойиш қилмоқда. Ўзбекистон бурчаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари ўқувчилари томонидан чизилган 30 та расмлар билан безатилди. Расмларда юртимиз табиатининг гўзаллиги, маданий мероси, миллий либослари, шунингдек, мамлакатимизнинг тарихий ва диққатга сазовор жойлари тасвирланган.
Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон дипломатлари иштирок этиб, ташкилотчиларга кўп йиллардан буён Япониянинг марказий санъат саройларидан бирида ўзбек болалари томонидан чизилган расмлари орқали юртимиз маданияти ва урф-одатларини япон ҳамжамиятига кенг намойиш қилиш имконияти яратиб берилаётганлиги учун миннатдорлик билдирдилар.
Шунингдек, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ўзбекистонлик ёшларни руҳлантириб, уларнинг янада самарали ижод қилишида кенг имкониятлар очиб бериши қайд этилди.
Кўргазма ташкилотчиси, Халқаро Сумие жамияти раиси, таниқли япон рассоми Тохун Кобаяши Ўзбекистон ўқувчиларининг ижодий машқларини эътироф этди.
"Токионинг марказида жойлашган машҳур Миллий санъат саройида 22-бор ўтказилаётган "Санъат - чегара ошиб" номли расмлар кўргазмаси 23 январдан ўз ишини бошлади. Ушбу йирик кўргазманинг "Болалар расмлари" қисмида доимий равишда Ўзбекистон мактаб ўқувчиларининг расмлари намойиш қилинмоқда. Ташриф буюрувчилар ўзбекистонлик
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди