Logo

ЮНЕСКОнинг янги бош директори Бухоро биенналесида бўлди

Ноябрь 12, 2025. 14:57 • 28 сония

125
ЮНЕСКОнинг янги бош директори Бухоро биенналесида бўлди

ТОШКЕНТ, 12 ноябрь. /"Дунё" АА/. ЮНЕСКОнинг янги бош директори, доктор Халид ал-Анани Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Бухоро замонавий санъат биенналесида бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси телеграм-каналига таяниб.

Ташриф чоғида ЮНЕСКО раҳбари биеннале юксак савияда ташкил этилгани, санъат йўналишлари хилма-хиллиги, замонавий санъат Бухоронинг ўзига хос тарихий-маданий муҳити билан уйғунлашганини қайд этди.

Доктор Халид ал-Анани таъкидлашича, Бухоро биенналеси каби маданий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ЮНЕСКО фаолиятининг муҳим йўналиши бўлиб, санъат орқали халқаро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш