Ўзбекистон дипломатлари Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган 14-Халқаро ипак фестивалида иштирок этишди
Июнь 29, 2025. 10:45 • 1 дақ
• 108
БАНГКОК, 29 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари "Дунёга Таиланд ипак йўли" 14-халқаро ипак фестивалида иштирок этдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Дунёга Таиланд ипак йўли" халқаро фестивали Таиланд ипагининг маданий аҳамияти ва тарғиб этишга қаратилган тадбир бўлиб, 2010 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Жорий йилги тадбирда дунёнинг 88 мамлакати вакиллари ва истеъдодли Таиланд ипаги ҳунармандлари фестиваль учун махсус либослар моделларининг ўзига хос тўпламини, жумладан, миллий либослар ва Таиланд ипак дизайнерларининг инновацион мода асарларини тақдим этдилар.
Эътиборлиси, Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхона катта ҳисобчиси ва унинг рафиқасининг Таиланд ва ўзбек ипаклари моҳирона уйғунлаштирилган миллий услубдаги либосларда подиумга чиқишди. Бу нафис либослар "Nakhon Si Thammarat Vocational" коллежида мода дизайнери йўналишида таҳсил олаётган талабалар томонидан Таиланд ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий уйғунликни ўзида мужассам этган ажойиб ҳамкорлик рамзи сифатда ишлаб чиқилди.
Фестиваль давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, бетакрор табиат манзаралари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди. Юртимиз ҳақидаги видеолавҳалар тадбир иштирокчиларига катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон Бош консулхонасининг 14-Халқаро ипак фестивалида иштирок этиши юртимизнинг бой тарихи ва маданий аҳамиятини самарали намоён этиб, халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди