Ҳиндистон пойтахтида ўзбек маданияти тақдим қилинди
Май 13, 2025. 14:36 • 2 дақ
• 746
ДЕҲЛИ, 13 май. /"Дунё" АА/. Ҳиндистоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири – Жамия Миллия Исломия университетида бўлиб ўтган халқаро фестивалда ўзбек адабиёти ва маданияти намуналари тақдим қилинди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

"Ўн бир мамлакат садоси" ("Echoes of Eleven") деб номланган анъанавий анжуманда университет талабалари томонидан дунёнинг турли тилларида, жумладан, ўзбек тилида шеърлар ва ашулалар айтилди ва миллий рақслар ижро этилди.
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари тадбир қатнашчиларига мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир аҳил оила бўлиб истиқомат қилаётгани, ўзбек тили ва бошқа барча тилларнинг бирдек ривож топиши учун қулай шароитлар яратилгани ҳақида сўзлаб бердилар.
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик Ўзбекистон халқининг энг катта бойлиги экани, шунингдек, ушбу қадрият асраб-авайланиб ва мустаҳкамланиб келинаётганига алоҳида эътибор қаратилди.
Жамия Миллия Исломия университети ҳузурида 2004 йилдан бери ўзбек тили курслари фаолият юритиб келади. Хорижий тиллар департаменти раҳбари профессор Шаҳид Таслим ташаббуси ва муаллифлигида туркум ўзбек тили дарсликлари ҳамда қўлланмалари тайёрланган, ўзбек ва ҳинд халқларининг тарихий ришталарига бағишланган тўпламлар чоп этилган.
Бугунги кунда янги 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб мазкур олий таълим муассасаси бакалаврлик босқичи ўқув дастурига ўзбек тили, адабиёти ва маданияти мутахассисларини тайёрлашни киритиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди