Корея Республикасида Ўзбекистон санъат усталари иштирокида икки давлат маданий алмашинув йилига бағишланган концерт дастурлари бўлиб ўтди
Май 12, 2025. 12:35 • 45 сония
• 665
СЕУЛ, 12 май. /"Дунё" АА/. Жанубий Кореянинг Намвон ва Дэгу шаҳарларида "Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида маданий алмашинув" йилига бағишланган концерт дастурлари ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Маданий тадбирлар Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Намвон ва Дэгу шаҳарлари ҳокимликлари ҳамда Бонгсан маданият маркази ва Намвон маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда "Баҳор" миллий рақс ансамбли ва Ўзбекистон давлат консерваторияси ижодий жамоаси ўз концерт дастурларини Намвон ва Дэгу шаҳарлари аҳолиси эътиборига тақдим этди.
Ўзбекистон санъаткори, шунингдек, Намвон шаҳрида ташкил этилган "2025-Чунхянг овози дунёни очади" ва Тэгу шаҳрида "Кучли Тэгу" халқаро мусиқа фестивалларда ҳам фаол иштирок этишди. Санъаткорларимизнинг мазкур фестиваллардаги чиқишлари корейс халқи ва хорижий қатнашчиларда юқори таассурот қолдирди.
Вакилларимиз ўзларининг бетакрор дастурлари, хусусан, юксак маҳорат билан ижро этилган ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақслари орқали юртимиз маданиятини муносиб тарғиб қилишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди