Logo

Варшава шаҳрида "Ипак йўли бўйлаб. Ўзбекистон – Леон Барщевский изидан" мавзусида тақдимот тадбири ташкил этилди

Май 16, 2025. 15:21 • 58 сония

703
Варшава шаҳрида "Ипак йўли бўйлаб. Ўзбекистон – Леон Барщевский изидан" мавзусида тақдимот тадбири ташкил этилди

ВАРАШАВА, 16 май. /"Дунё" АА/. Польша пойтахтида "Ипак йўли бўйлаб. Ўзбекистон – Леон Барщевский изидан" мавзусида навбатдаги тақдимот тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тақдимот Ўзбекистон элчихонаси томонидан Леон Барщевскийнинг набираси ва унинг архиви эгаси Игорь Строецкий билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Леон Барщевскийнинг ноёб ва Игорь Строецкийнинг замонавий фотосуратлари орқали намойиш этилган Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва меъморий мероси билан иштирокчиларни яқиндан таништиришдан иборат бўлди. Анжуманда, шунингдек, Янги Ўзбекистон ва унинг тарихий шаҳарларининг сайёҳлик салоҳияти ҳам намойиш этилди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги тарихий алоқалар, жумладан, замонавий Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилган поляклар тақдири ҳақида тўхталдилар. Бу иштирокчиларга икки маданият ўртасидаги кўп асрлик муносабатларни яхшироқ тушуниш имконини берди.

Йиғилганлар эътиборига, шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, меъморий обидаларни реставрация қилиш, саёҳатчилар учун яратилган янги имкониятлар ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Игорь Строецкий бобоси ўтган йўллар бўйлаб амалга оширган экспедицияси ҳақида батафсил сўзлаб берди. Хива, Бухоро ва Самарқанд ҳақидаги ноёб кадрларни намойиш этди. Иштирокчилар 19-асрдаги тарихий фотосуратларни худди шу жойларнинг замонавий кўринишлари билан солиштириш имконига эга бўлдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш