Logo

"Ammon News" газетаси: Ўзбекистонда "Ёшлар – келажак бунёдкорлари!" III халқаро қурултойи ўтказилади

Июль 24, 2024. 19:55 • 51 сония

218
"Ammon News" газетаси: Ўзбекистонда "Ёшлар – келажак бунёдкорлари!" III халқаро қурултойи ўтказилади

АММОН, 25 июль. /"Дунё" АА/. Иорданиянинг "Ammon News" газетасида бўлажак "Ёшлар – келажак бунёдкорлари!" III халқаро қурултойига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Шу йилнинг 8–13 август кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида "Ёшлар - келажак бунёдкорлари!" III халқаро қурултойи бўлиб ўтади, деб маълум қилинган материалда.


 Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва бошқа вазирликлар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.


"Қурултойнинг тантанали очилиш маросими 9 август Шаҳрисабзнинг Оқсарой мажмуасида ўтказилади. Шунингдек, иштирокчиларни турли танловлар, плоггинг мусобақалари, экологик ва туристик лойиҳалар, китобхонлик куни, миллий ва этноспорт мусобақалари, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, маданий-кўнгилочар тадбирлар ва таниқли инсонлар билан учрашувлар кутмоқда", – деб ёзган "Ammon News".


Иордания нашрида таъкидланганидек, қурултой 1000 нафарга яқин ўзбекистонлик ва хорижлик ёшларни ўз атрофида бирлаштиради. Мақсад ёшларнинг экология ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги фаоллигини ошириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш, ёш авлоднинг экология ва туризм соҳасидаги истиқболли ғоялари ҳамда лойиҳаларини рўёбга чиқаришдир. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш