"SNG.fm": Ўзбекистонда тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш учун комиссия ташкил этилади
Июнь 05, 2024. 15:14 • 2 дақ
• 164
МОСКВА, 5 июнь. /"Дунё" АА/. Россиянинг оммабоп "SNG.fm" онлайн-радиоси сайтида "Ўзбекистонда тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш учун комиссия ташкил этилади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" AA мухбири.

Унда Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 майдаги қарори билан Ўзбекистонда Президент ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқотни ташкил этиш борасида Республика комиссияси тузилиши маълум қилинган. Бундан ташқари, ҳудудлардаги тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганувчи ва ҳал қилувчи ишчи гуруҳларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, янги комиссияга Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосарлари Жамшид Қўчқоров ва Жамшид Ходжаев раҳбарлик қилади. Улар ҳар йили 15 июндан август ойининг иккинчи ярмига қадар республика бўйлаб тадбиркорлик субъектларининг таклифларини қабул қилади.
"Комиссия – соҳадаги муаммоларни тизимли равишда аниқлаб, уларни ҳал этиш чора-тадбирларини мустақил равишда ишлаб чиқади. Тадбиркорлар муаммолари ўрганилиб, улар жойида ҳал этилади. Бундан ташқари, жараённи рақамлаштириш учун "Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот" электрон платформасини яратиш режалаштирилган", – деб таъкидлаган "SNG.fm".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси