Logo

"Turizmusonline": 30 июндан бошлаб Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилади

Июнь 10, 2024. 15:59 • 2 дақ

144
"Turizmusonline": 30 июндан бошлаб Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилади

БУДАПЕШТ, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Венгриянинг етакчи "Turizmusonline" электрон нашрида Тошкент ва Варшава шаҳарлари ўртасида очилажак ҳаво қатновларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



Нашрда Ўзбекистон элчихонаси ва Туризм қўмитаси томонидан икки мамлакат пойтахтларини бир-бирига боғлайдиган янги авиақатновлар бўйича ўтказилган тақдимот ҳақидаги маълумотлар қаламга олинган.

Муаллиф Агнеш Вагонинг ёзишича, тадбирда Ўзбекистоннинг сайёҳлар учун диққатга сазовор жойлари ва бу мамлакат тақдим этаётган, кўпчилик ҳали кашф қилмаган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

"Меҳмонларга қарши чиққан Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов ушбу тадбир мақсади Тошкент ва ва Будапешт шаҳарлари ўртасида жорий йилнинг июнь ойи охирида йўлга қўйиладиган тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳақида маълумот беришдан иборат эканини таъкидлади, – дейилади материалда. – Очилаётган янги ҳаво қатновлари венгриялик саёҳларнинг Ўзбекистонга сафар қилишларини анча осонлаштиради".

Анжуманда Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев сўзга чиқиб, иштирокчиларга Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ҳақида сўзлаб берди. У қадимий Ипак йўли бўйида жойлашган ва бир неча минг йиллик тарихга эга Бухоро, Самарқанд, Хива ва Тошкент шаҳарларига алоҳида тўхталди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги "Qanot Sharq" хусусий авиакомпанияси вакили Тошкент ва Будапешт ўртасида йўлга қўйилаётган ҳаво қатновлари юзасидан батафсил маълумот берди.

"Qanot Sharq" авиакомпания томонидан жорий йилнинг 30 июнь кунидан бошлаб йўлга қўйилаётган қатновлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кузда эса икки давлат пойтахтлари ўртасидаги рейслар сонини кўпайтириш режалаштирилган", – деб таъкидланган материалда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш