Logo

Чехия ОАВ: Бош вазирнинг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди

Май 01, 2026. 14:55 • 3 дақ

76

ПРАГА, 1 май. / “Дунё” АА/. Чехиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари саҳифаларида Чехия Бош вазири Андрей Бабишнинг Озарбайжон ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб гастроль сафарининг якуний босқичи бўлган Ўзбекистонга расмий ташрифи кенг ёритилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Чехия матбуоти таъкидлашича, ташриф аниқ иқтисодий хусусиятга эга бўлиб, Чехиянинг минтақадаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган.

IDNES.cz” интернет-ресурсининг ёзишича, ташрифнинг асосий воқеаси Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган музокаралар бўлиб, унда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашувлар якунида томонларнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга интилишини тасдиқловчи қатор битимлар имзоланди.

Чехия оммавий ахборот воситалари ташрифнинг ишбилармонлик жиҳатига алоҳида эътибор қаратмоқда. “České noviny” хабарига кўра, Тошкентда икки давлат бош вазирлари ­­­– Андрей Бабиш ва Абдулла Арипов иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Муҳокамалар марказида машинасозлик, транспорт ва туризм каби йўналишлар бўлиб, улар келгусидаги ҳамкорликнинг драйверлари сифатида кўриб чиқилмоқда. Таъкидланишича, Чехия томони минтақага инвестиция ва савдо иштирокини кенгайтиришга қаратилган нуфузли бизнес делегацияси ҳамроҳлигида келган.

Нашрларнинг алоҳида блоки йирик саноат шартномаларига бағишланган. Хусусан, “iROZHLAS.cz” ва “Ceske-novinky.cz” онлайн нашрлари “Škoda Group” иштирокидаги замонавий электропоездларни етказиб бериш ва уларга узоқ муддатли хизмат кўрсатиш тизимини яратишни назарда тутувчи келишувга эътибор қаратмоқда. Қиймати бир неча миллиард крон бўлган лойиҳа Ўзбекистон темир йўл инфратузилмасини модернизация қилишга қўшилган ҳисса ва бир вақтнинг ўзида Чехия компанияларининг Марказий Осиёдаги янги бозорларга чиқиш имконияти баҳоланмоқда.

Forum24.cz” портали ҳам икки томонлама муносабатларнинг иқтисодий динамикасини таъкидлаб, сўнгги йилларда Чехиянинг Ўзбекистонга экспорти ҳажми деярли уч бараварга ошганини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, Андрей Бабишнинг ташрифи Чехия маҳсулотлари ва технологияларини, биринчи навбатда, машинасозлик, транспорт ечимлари ва соғлиқни сақлаш соҳаларида янада илгари суриш воситаси сифатида кўрилмоқда.

Ўз навбатида, “EuropeSays” нашри ташрифни Чехиянинг Марказий Осиёда иқтисодий иштирокини мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли сиёсатининг бир қисми сифатида баҳолаб, кенгроқ контекстга эътибор қаратган. Нашрда Праганинг нафақат экспорт ва инвестицияларни ошириш, балки Чехия бизнесининг минтақанинг истиқболли бозорларидаги мавқеини мустаҳкамлаш истаги таъкидланган.

Чехия оммавий ахборот воситалари нашрлари таҳлили шуни кўрсатадики, Чехия Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи амалий натижаларга, саноат кооперациясига ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратган ҳолда икки томонлама шерикликни ривожлантиришда муҳим қадам сифатида қабул қилинмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш