Logo

Немис матбуоти Хивадаги “Лазги” фестивалини кенг ёритмоқда

Май 01, 2026. 16:55 • 2 дақ

61
Немис матбуоти Хивадаги “Лазги” фестивалини кенг ёритмоқда
Немис матбуоти Хивадаги “Лазги” фестивалини кенг ёритмоқда
Немис матбуоти Хивадаги “Лазги” фестивалини кенг ёритмоқда

БЕРЛИН, 1 май. /“Дунё” АА/. Германиянинг “Hauptstadtecho”, “Düsseldorfer Blatt” ва “Gast und Rast” онлайн нашрлари Хивада бўлиб ўтаётган III “Лазги” халқаро рақс фестивали ҳақида материаллар эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Журналистлар Фолькер Нееф ва Светлана Райнварт томонидан тайёрланган мақолаларга кўра, фестиваль 30 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин санъаткорларни бирлаштирган. Тадбирлар ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган “Ичан қалъа” тарихий мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтмоқда.

Муаллифлар 2019 йилда ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилган “Лазги” рақси ўзининг ифодавийлиги, мароми ва рамзийлиги туфайли жаҳон маданий меросининг муҳим бир қисми сифатида эътироф этилишини қайд этган.

Фестиваль доирасида халқаро танловлар, анжуманлар, форумлар ва маҳорат дарслари ўтказилиши уни маданий дипломатия ва касбий тажриба алмашиш майдонига айлантирмоқда.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, мусиқа ва рақс воситасида маданиятларни бирлаштирувчи мамлакат сифатида Ўзбекистоннинг ўрни алоҳида таъкидланган. Хива фестиваль кунларида халқаро маданий ҳамкорлик марказига айланиши қайд этилган.

ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев интервьюсида санъат орқали тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашда фестивалнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ўзбек ҳунармандчилиги анъаналарини намоён этаётган созанда уста Музаффар Сапаевнинг фаолиятига ҳам эътибор қаратилган.

Германия ОАВнинг баҳолашича, “Лазги” фестивали Ўзбекистоннинг халқаро маданий нуфузини мустаҳкамлашга ва унинг номоддий меросини жаҳон миқёсида тарғиб қилишга ҳисса қўшмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш