Logo

“Ruz al-Yusuf”: Ўзбекистонда тоғ-чанғи мавсуми 120 кунгача узайтирилди

Декабрь 23, 2025. 19:06 • 1 дақ

107
“Ruz al-Yusuf”: Ўзбекистонда тоғ-чанғи мавсуми 120 кунгача узайтирилди

ҚОҲИРА, 26 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Ruz al-Yusuf” газетаси Ўзбекистонда қишки туризмни ривожлантиришга бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада тоғ-чанғи мавсумининг 120 кунгача узайтирилганига алоҳида эътибор қаратилган.

Нашрда қайд этилишича, ушбу қадам мамлакат туризм сиёсатидаги тизимли ўзгаришларни акс эттиради ҳамда тоғ курортларини бошқаришда янада технологик ва барқарор ёндашувга ўтилганини намойиш этади.

Мавсумнинг узайишида замонавий сунъий қор ҳосил қилиш тизимларининг жорий этилиши асосий омил бўлгани таъкидланди. Айнан ушбу технологиялар туризм тармоғининг табиий иқлим шароитларига боғлиқлигини камайтириш ва трассаларнинг узоқ вақт давомида барқарор ишлашини таъминлаш имконини берди. Бу борадаги энг сезиларли ўзгаришлар Тошкент яқинида жойлашган “Аmirsoy” курортида юз бергани қайд этилган.

Газета Ўзбекистон расмий манбаларига таяниб, қишки мавсумнинг узайтирилиши дор йўллари (подёмниклар) ва бошқа тоғ инфратузилмасини модернизация қилиш билан бирга амалга оширилганини кўрсатиб ўтган. Материалда техник янгиланишлар туфайли курортларнинг ҳатто узоқ давом этувчи совуқ об-ҳаво шароитида ҳам узлуксиз ишлаши таъминлангани алоҳида урғуланган.

“Тоғли ҳудудларда йўл алоқаси ва сервиснинг яхшиланиши, қишки даврда сайёҳларнинг курортларга етиб боришини сезиларли даражада осонлаштирди. Расмийлар хавфсизлик масалаларига ҳам эътибор қаратган: тиббий хизматлар ва туризм полицияси фаолияти кучайтирилган”, ­- деб ёзган мақола муаллифи.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш