"Diplomat" журнали: Ўзбекистонда 2030 йилгача 18 минг мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари фойдаланишга топширилади

Ноябрь 26, 2024. 11:15 • 2 дақ

307
"Diplomat" журнали: Ўзбекистонда 2030 йилгача 18 минг мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари фойдаланишга топширилади

ПЕКИН, 27 ноябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг "Diplomat" журналида "Ўзбекистон "яшил" энергетика ривожланишини рағбатлантирмоқда" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда сўнгги 6-7 йил ичида Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиётни, хусусан, "яшил" энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилган. Бу йўналишда қайта тикланадиган энергия манбалари негизида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди.

Нашрда сўнгги 5-6 йил ичида умумий қуввати 20630 мегаватт бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан 38 та шартнома имзолангани билдирилган.

Шунингдек ўқинг

Хитой ОАВ, шунингдек, айни пайтда умумий қуввати 1700 мегаватт бўлган 7 та қуёш фотоэлектр станцияси ва умумий қуввати 900 мегаватт бўлган 3 та шамол электр станциясини қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида ёзган.

"Ушбу инвестиция лойиҳалари Саудия Арабистони ("ACWA Power"), Бирлашган Араб Амирликлари ("Masdar", "Tepelen Group AG" ва "Solar Power Shine"), Франция ("Total Eren", "Voltalia»" ва Хитой ("Gezhouba Overseas Investment Group", "China Datang Overseas Investment" ва "Universal Energy") компаниялари томонидан амалга оширилмоқда", – дейилган материалда.

"Diplomat" журналида босилган мақолада ёзилишича, ушбу тизимли чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистонда 2026 йилга бориб умумий қуввати 5 минг мегаватт, 2030 йилгача эса 18 минг мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари фойдаланишга топширилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш