“London Post”: Ўзбекистонда таълим тизимининг трансформацияси келажак учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда

Ноябрь 02, 2026. 19:00 • 2 дақ

• 194
“London Post”: Ўзбекистонда таълим тизимининг трансформацияси келажак учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда

ЛОНДОН, 2 ноябрь. /“Дунё” АА/. Буюк Британиянинг “London Post” янгиликлар порталида “Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотлар: эришилган ютуқларни ривожлантириш ва сифатни ошириш” сарлавҳали  таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада сўнгги ўн йилликда Ўзбекистонда таълим олиш имкониятлари кескин кенгайгани, эндиликда асосий эътибор ўқитиш сифатини ошириш ва замонавий иқтисодиётда талаб юқори бўлган кўникмаларни шакллантиришга қаратилаётгани қайд этилган.

Британ нашри келтирган статистик маълумотларга кўра, мактабгача таълим қамрови 2017 йилдаги 25,4 фоиздан 2025 йилда 78 фоизга етган, олий таълим қамрови эса 2016 йилдаги 7,2 фоиздан 2024 йилда 47,7 фоизгача ошган. Хусусий мактаблар сони 30 тадан 705 тага кўпайган, шунингдек, 2025 йилга келиб Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар сони 216 тани ташкил этган.

Шунингдек, ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг халқаро фан олимпиадаларидаги ютуқлари эътироф этилиб, бир йилда қўлга киритилган медальонлар сони 2019 йилдаги 30 тадан 2025 йилда 210 тага етгани таъкидланган.

Шунингдек ўқинг

Мақолада янги босқичдаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари сифатида ўқув дастурларини танқидий фикрлаш ва амалий кўникмаларга асосланган ҳолда янгилаш, ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, рақамлаштириш ҳамда олий ўқув юртларини аккредитация қилишнинг қатъий тизимини жорий этиш алоҳида кўрсатиб ўтилган. Профессионал таълим йўналишида эса дуал таълим тизими ривожланиб, минглаб ўқувчилар иш берувчилар билан ҳамкорликда таҳсил олаётгани қайд этилган.

Британия нашри Ўзбекистон таълим имкониятларини кенгайтиришда улкан ютуқларга эришганини, ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи эса таълим сифатини янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилишини қайд этган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш