Logo

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича ислоҳотлар Тожикистон ОАВ диққат марказида

Ноябрь 18, 2023. 10:17 • 2 дақ

94
Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича ислоҳотлар Тожикистон ОАВ  диққат марказида

ДУШАНБЕ, 20 ноябрь. /«Дунё» АА/. Тожикистоннинг «Avesta» ахборот агентлиги «Yangi media» ўқув маркази директори, филология фанлари доктори Беруний Алимовнинг «Ислоҳотлар ва Ўзбекистон ОАВ» сарлавҳали мақоласини тарқатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Сўнгги йилларда Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари соҳасида катта ўзгаришлар рўй берди, – дейилади мақолада. -Айниқса, жамоатчилик назорати, давлат органлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ва демократик қадриятларни мустаҳкамлаш масалаларида».


Муаллиф 2022 йилда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтган.


«Яъни, очиқ ахборот сифатида эълон қилиниши лозим бўлган ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар рўйхатига киритилган ахборотларни ошкор этмаслик, эълон қилиш муддати ва тартибига риоя қилмаслик ёки ахборотни қалбакилаштириш учун жавобгарлик белгиланди, — дея тушунтиради у. -Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясининг 81-моддасида ҳам оммавий ахборот воситалари эркинлиги ҳамда бу эркинликнинг кафолатлари ва шартлари белгиланган».


Мақолада таъкидланганидек, кўрилган чора-тадбирлар миллий оммавий ахборот воситаларига жамоатчилик назорати функцияларини фаол бажариш имконини бермоқда. Қайд этилишича, улар амалга оширилаётган ислоҳотларга эътибор қаратиб, аҳолини ўйлантираётган масалаларни аниқлаш ва ҳал этишга кўмаклаша бошлаган. «Биргаликдаги ҳаракатлар давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига, улар фаолиятидаги жиддий камчиликларни бартараф этишга ижобий таъсир кўрсатади. Ўзбекистон Президенти бир неча бор таъкидлаганидек, оммавий ахборот воситалари ва журналистлар «халқ овози ва фикрини кенг жамоатчиликка ва давлат органларига етказувчи энг таъсирли кучдир»,- деб ёзган муаллиф мақола хулосасида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш