Кувайт ОАВ: 18-19 ноябрь кунлари Бухоро ва Сирдарёда Кувайт-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади
Ноябрь 09, 2024. 08:45 • 48 сония
• 145
АЛ-КУВАЙТ, 9 ноябрь. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг "Ал-Жарида", "Ал-Рай" ва "Q8 Press" газеталарида "Бухоро ва Сирдарёда Кувайт-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади" сарлавҳали мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусов интервьюси асосида тайёрланган мақолаларда жорий йил 18-19 ноябрь кунлари Бухоро ва Сирдарё вилоятларида Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми бўлиб ўтиши маълум қилинган.
"Элчи Аюбхон Юнусовнинг айтишича, жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган биринчи Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми муваффақиятли ўтказилди. Навбатдаги форумга ҳам кўплаб кувайтлик инвесторлар қизиқиш билдирмоқда. Ташриф давомида Ўзбекистон ҳудудларига, хусусан Бухоро ва Сирдарё вилоятларида яратилган бизнес муҳит билан ҳамда маданий-тарихий объектлар билан таниш имконияти мавжуд", – дейилган нашрда.
Мақолалар Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси раҳбарининг қўйидаги сўзлари билан якунланган: "Сиз ҳеч иккиланмай Ўзбекистонга сафар қилинг. Биз юқори даражадаги учрашувларни ташкил этишдан ташқари, саноат ва савдо корхоналари, бозорларга ташрифларни ташкил қиламиз. Шунингдек, икки давлат ишбилармонлари ўртасида В2В шаклидаги музокаралар уюштирилади".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида