Тошкент халқаро инвестиция форуми Руминия ОАВ нигоҳида
Май 25, 2026. 10:55 • 2 дақ
• 35
БУХАРЕСТ, 25 май. /“Дунё” АА/. “Euronews Romania” нашрида 16–19 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада қайд этилишича, Тошкент халқаро инвестиция форуми сўнгги йилларда инвестициявий ҳамкорлик ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш учун Марказий Осиёдаги энг йирик платформалардан бирига айланган.
Нашр таъкидлашича, бўлажак форум кун тартибидан барқарор иқтисодий ўсиш, молия бозорларини ривожлантириш, транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, “яшил” энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.
Тошкент халқаро молия марказини ривожлантириш, инвестицияларни ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши режалаштирилган.
Шунингдек, энергетика, инфратузилма ва давлат-хусусий шериклик соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳамда Ўзбекистоннинг минтақадаги асосий инвестициявий ва ишбилармонлик марказларидан бири сифатидаги ролини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




