Кувайтлик ўқувчилар Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро физика олимпиадасида иштирок этмоқда

Октябрь 13, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 125
Кувайтлик ўқувчилар Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро физика олимпиадасида иштирок этмоқда

АЛ-КУВАЙТ, 13 октябрь. /“Дунё” АА/. Кувайтнинг “Times Kuwait” ва “Al-Khaleej” электрон нашрларида Ўзбекистонда ўтказилаётган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги Халқаро физика олимпиадасида кувайтлик ўқувчиларнинг қатнашаётгани ҳақида мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кувайт Таълим вазирлигининг маълумотларига таяниб тарқатилган хабарларда қайд этилишича, жорий йилнинг 10–17 октябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилаётган мазкур нуфузли олимпиадада Кувайтдан беш нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этмоқда.

Шунингдек ўқинг

Мазкур ташаббус ёшлар ўртасида илмий салоҳиятни юксалтириш, ўқувчиларни халқаро миқёсдаги мусобақаларга жалб этиш орқали уларнинг билим ва илмий тажрибасини бойитишга қаратилган.

Кувайт Таълим вазирлиги ўз вакилларига муваффақият тилаб, улар мамлакат номини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдирди. Шунингдек, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш