Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган тўқимачилик ва мода саноати оламидаги йирик қўшма тадбир Қозоғистон ОАВ нигоҳида
Сентябрь 05, 2024. 10:53 • 2 дақ
• 67
ОСТОНА, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг "Инфозакон" электрон нашрида "Ўзбекистонда илк бор тўқимачилик ва мода саноати оламидаги энг йирик тадбир бўлиб ўтади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Шу йилнинг 8-10 сентябрь кунлари Самарқандда дунёдаги иккита йирик тўқимачилик ассоциациясининг биринчи қўшма конференцияси – "ITMF Annual Conference & IAF World Fashion Convention" ўтказилади, деб таъкидланган нашрда.
Хабар қилинганидек, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган "Инновация, ҳамкорлик ва тартибга солиш – тўқимачилик саноати ва текстиль соҳасини ҳаракатлантирувчи кучлар" деб номланган тадбирда 500 дан ортиқ соҳа мутахассислари, йирик халқаро тўқимачилик компаниялари, брендлар, молия институтлари ва чакана савдо вакиллари иштирок этади.
"ITMF кенгашининг 7 сентябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилиши конференцияга старт беради. 8-10 сентябрь кунлари расмий бизнес дастури доирасида конференция иштирокчилари саноатнинг энг долзарб масалалари ва муаммоларини муҳокама қиладилар. Конференция маърузачилари сифатида Америка кийим-кечак ва пойабзал саноати ассоциацияси президенти Стивен Ламар, Европа кийим-кечак ва тўқимачилик конфедерацияси бош директори Дирк Вантигем, "Inditex" гуруҳининг барқарорлик бўйича директори Феликс Поза Пена ва Cotton Analytics, "Indorama Corporation" ва бошқа компаниялар вакиллари иштирок этадилар", дейилади мақолада.
Нашрда тадбир ғолибларнинг эълон қилиниши ҳамда ITMF Awards ва ITMF Start-up Award мукофотларини тақдирлаш билан якунланиши маълум қилинган.
Мақола якунида "Самарқандда бундай миқёсдаги тадбир ўтказилаётгани Ўзбекистоннинг глобал тўқимачилик таъминоти занжиридаги тобора ортиб бораётган ролини тасдиқлайди", – дея таъкидланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
“Asdaa Oman” газетаси: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ошиши кутилмоқда
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг Мисрга ташрифи етакчи ОАВда кенг ёритилди