Ўзбекистонда креатив саноатнинг тўлақонли экотизими шаклланмоқда
Сентябрь 27, 2026. 16:30 • 2 дақ
• 139
МОСКВА, 27 сентябрь. /“Дунё” АА/. Россия Стратегик ташаббуслар агентлиги сайтида Тошкент шаҳрида очилган Замонавий санъат маркази ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Материалда ёзилишича, Тошкентда очилган Замонавий санъат марказида кўргазма ва таълим лойиҳалари, арт-резиденциялар, тадқиқот ҳамда оммавий дастурлар ташкил этилади. Янги маданий макон рассомлар, ижодий жамоалар ва халқаро аудитория учун учрашув масканига айланиши кўзда тутилган.
“Ўзбекистонда креатив иқтисодиётнинг тўлақонли экотизими шаклланмоқда. Янги Замонавий санъат маркази ўз меросини қандай сақлаш ва унинг асосида янгилик яратиш мумкинлигига бир мисолдир”, – дея таъкидлади Стратегик ташаббуслар агентлиги бош директори Светлана Чупшева.
Нашрда қайд этилишича, ушбу марказ Ўзбекистонда замонавий санъатга ихтисослашган биринчи давлат муассасасидир. Шу билан бирга, у Марказий Осиёда кўргазма, таълим, тадқиқот ва маърифий фаолиятни бирлаштирган бундай кўламдаги илк маданий мажмуа ҳисобланади.
Янги марказ 1912 йилда меъмор Вильгельм Гейнцельман лойиҳаси асосида барпо этилган тарихий бинода жойлашган. Дастлаб, бу ерда трамвай депоси бўлган, кейинчалик бинодан дизель электр станцияси сифатида фойдаланилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси