Украина ОАВ: 2025 йилда Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми 2,4 фоизга ошган
Январ 23, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 75
КИEВ, 23 январь. /“Дунё” АА/. 2025 йилда Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш 2024 йилга нисбатан 2,4 фоизга ошиб, 42,3 миллиард куб метрни ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Украинанинг “Fixygen” ахборот порталига таяниб.
Шу билан бирга, нефть қазиб олиш 8,1 фоизга – 655,7 минг тоннагача камайди. Кўрсаткичларнинг пасайиши автомобиль бензини ишлаб чиқаришда ҳам қайд этилди. Унинг ҳажми 6,3 фоизга камайиб, 1,2 миллион тоннани ташкил этди.
Қайд этилишича, ёқилғи-энергетика мажмуасининг бошқа бир қатор йўналишлари ўсишни намойиш этди. Ўтган йили Ўзбекистонда 8,9 миллион тонна кўмир ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилга нисбатан 8,5 фоизга кўпдир. Дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 18,6 фоизга ошиб, 1,16 миллион тоннани ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи бошида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги энг йирик нефть-газ компанияси – “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг режалари билан танишиб, табиий газ захираларини кўпайтириш ва қазиб олиш ҳажмини ошириш вазифасини қўйган эди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ 50 дан ортиқ корхоналарни, шу жумладан 13 та қўшма ва 10 та углеводород қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи асосий компанияларни бирлаштирган кўп даражали вертикал интеграциялашган тузилма ҳисобланади. Компания режаларига кўра, 2026 йилда газ ишлаб чиқариш ҳажми камида 25,4 миллиард куб метрни ташкил этиши керак”, дея ёзилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
