Ашхободда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб тантанали тадбир ўтказилди

Сентябрь 06, 2026. 16:30 • 3 дақ

93

АШХОБОД, 6 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркманистон пойтахтидаги “Ташкент” маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Байрам тадбири Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакат Ташқи ишлар ва Маданият вазирликлари ҳамда Ашхобод шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилди.

Тантанали маросимда Туркманистон ҳукумати, Ашхободда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, Туркманистоннинг ишбилармон ва академик доиралари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов давлатимиз раҳбари бошчилигида “Янги Ўзбекистон” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги юксак самараларига алоҳида тўхталди.

Хусусан, элчи мамлакатимизда “яшил” энергетика, иқтисодиёт ва туризм соҳаларида эришилаётган ютуқлар, Ўзбекистоннинг очиқлик, яхши қўшничилик ва конструктив мулоқотга асосланган қатъий ташқи сиёсати ҳақида сўз юритди.

Иштирокчилар ўзбек-туркман стратегик шериклик муносабатлари икки давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродаси ва биродарлик ришталари туфайли бугунги кунда сифат жиҳатидан мутлақо янги, юқори босқичга кўтарилганини алоҳида эътироф этдилар.

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Хожимурат Гелдимурадов икки мамлакат ўртасидаги тарихий ва сиёсий ришталарга алоҳида тўхталди.

Шунингдек ўқинг

У Туркманистон ва Ўзбекистонни кўп асрлик тарихий, маданий ва маънавий алоқалар боғлаб туришини таъкидлади. Халқларимизни яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат, анъаналар муштараклиги ҳамда дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантиришга бўлган интилиш бирлаштиради.

Бугунги кунда туркман-ўзбек муносабатлари юқори даражадаги ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва конструктив ҳамкорлик билан ажралиб туради. Кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда икки давлат лидерларининг мунтазам учрашувлари ва музокаралари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тантанали тадбирда Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, бой экспорт ва туристик салоҳияти ҳамда миллий маданияти ва халқ амалий санъатини акс эттирувчи кўргазмалар ташкил этилди.

Туркманистон маданият ва санъат усталарининг самимий байрам концерти кечага ўзгача файз ва кўтаринки руҳ бағишлади.

Юқори савияда ўтказилган ушбу тадбир ўзбек-туркман стратегик шериклигининг юксак даражасини ҳамда томонларнинг кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга бўлган қатъий интилишини яққол намойиш этиб, меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш