Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтган халқаро медиафорум Германия ОАВ нигоҳида
Август 31, 2026. 18:05 • 2 дақ
• 115
БЕРЛИН, 31 август. /“Дунё” АА/. Германиянинг “HauptstadtEcho” онлайн нашрида Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” мавзусидаги халқаро медиафорум ўтказилгани ўз ҳақида хабар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Немис журналисти Фолькер Неефнинг ёзишича, халқаро анжуман жаҳоннинг турли минтақаларидан келган журналистлар, олимлар ва экспертларни бир майдонга жамлади. Форумнинг марказий мавзуси Ислом цивилизациясининг улкан илмий, маърифий ва маданий меросини замонавий медиа воситалари орқали халқаро жамоатчиликка янгича талқинда етказишга қаратилган.
Таъкидланишича, анжуманнинг муҳим йўналишларидан бири ушбу заминда яшаб ижод қилган буюк алломаларнинг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссасини замонавий ахборот технологиялари орқали кенг тарғиб этишдан иборатдир.
Шунингдек, форум доирасида Ислом цивилизациясининг бой илмий ва маданий меросини замонавий медиа, рақамли платформалар ҳамда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда халқаро жамоатчиликка етказиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси