Австриянинг нуфузли нашрида Ўзбекистон ҳақида викторина эълон қилинди

Ноябрь 03, 2026. 09:00 • 1 дақ

• 152
Австриянинг нуфузли нашрида Ўзбекистон ҳақида викторина эълон қилинди

ВЕНА, 3 ноябрь. /“Дунё” АА/. Австриянинг нуфузли “Der Standard” нашрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Сербияга бағишланган маърифий викторина эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муаллиф Штефан Плетцер ушбу рукн доирасида ўқувчиларга уч мамлакат тарихи, сиёсий ўзгаришлари ва маданий хусусиятларига оид 10 та савол тақдим этган.

Викторина “EurAsian Transformations” илмий-тадқиқот кластери доирасида тайёрланган бўлиб, Евроосиё минтақасининг тарихи ва маданий хилма-хиллигини кенг жамоатчиликка қизиқарли шаклда танитишга қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Саволлар орасида тарихий пойтахтлар, сиёсий жараёнлар ва мусиқа фестивалларига оид мавзулар ўрин олган. Бу ўқувчиларга ўз билимларини синаб кўриш, Ўзбекистон ва минтақа тарихи ҳақида янги маълумотларга эга бўлиш имконини беради.

Ўзбекистоннинг ушбу халқаро маърифий лойиҳага киритилиши Европа жамоатчилигининг Марказий Осиё тарихи ва маданий меросига бўлган қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш