Logo

Дипломатларимиз Лунд ва Мальмё шаҳарларидаги ватандошлар билан учрашди

Декабрь 01, 2025. 18:38 • 48 сония

270
Дипломатларимиз Лунд ва Мальмё шаҳарларидаги ватандошлар билан учрашди

СТОКГОЛЬМ, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари Швециянинг Лунд ва Мальмё шаҳарларида истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Лунд ва Мальмё университетларида профессор, илмий тадқиқотчи бўлиб ишлаётган втандошлар, тиббиёт, муҳандислик, сунъий интеллект каби йўналишларда фаолият юритаётган бир гуруҳ ҳамюртларимиз иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқотнинг асосий мавзуси консуллик-ҳуқуқий масалалар, Ўзбекистон–Швеция ўртасидаги фан, таълим ва инновациялар соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш истиқболлари бўлди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва тегишли давлат ташкилотларининг Лунд университети билан турли лойиҳалар, жумладан, ҳуқуқий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, яширин иқтисодиёт ва ноқонуний миграцияга қарши кураш соҳаларидаги илмий-тадқиқот алоқалари ривожланмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш