Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Вашингтонда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди

Февраль 05, 2026. 15:48 • 2 дақ

61
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Вашингтонда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Вашингтонда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Вашингтонда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вашингтонда муҳим минераллар бўйича вазирлар йиғилиши доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Вазирлар йиғилиши кўплаб ҳамкасбларимиз билан учрашиш ва мазмунли мулоқотлар ўтказиш учун қулай имконият яратди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз бугунги кундаги долзарб чақириқлар юзасидан чуқур муҳокамалар олиб бордик, икки томонлама, минтақавий ва глобал миқёсдаги энг муҳим мавзулар бўйича фикр алмашдик.

Қадрли ҳамкасбларимиз, Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни жаноблари, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар жаноблари, Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар жаноблари, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни жаноблари, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев жаноблари, Малайзия ташқи ишлар вазири Дато Сери Утама Ҳожи Моҳамад бин Ҳожи Ҳасан жаноблари, Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг хоним, Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий жаноблари, Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан жаноблари билан фикрлар алмашишдан мамнун бўлдик.

Ушбу учрашувлар очиқ мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликнинг умумий масалаларини ҳал қилиш ва муштарак устуворликларни илгари суришдаги аҳамиятини яна бир бор намоён этди. Муҳокамалар конструктив ва келажакни кўзлаб олиб борилди, бу эса иштирокчи ҳамкорлар ўртасида янада чуқур ўзаро тушуниш ва яқиндан мувофиқликни таъминлашга хизмат қилди.

Бугунги тадбирни аъло даражада ташкил қилгани ва мазмунли мулоқот ҳамда ҳамкорлик учун самарали платформа яратгани учун Марко Рубио жаноблари ва АҚШ Давлат Департаментига самимий миннатдорлик билдирамиз”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш