Вашингтонда Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар ва нодир ер элементларини қазиб олиш ҳамда қайта ишлашда таъминот барқарорлиги тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади
Февраль 05, 2026. 15:30 • 38 сония
• 120
ТОШКЕНТ, 5 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау Вашингтон шаҳрида ҳукуматлараро меморандумни имзоладилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау жаноблари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида муҳим фойдали қазилмалар ва нодир ер элементларини қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш соҳасида таъминот барқарорлиги тўғрисида англашув меморандумини имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз ўта муҳим минералларни нафақат иқтисодий имконият, балки масъулиятли ҳамкорлик ва узоқ муддатли барқарор ривожланиш учун муҳим йўналиш сифатида кўрамиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
