“24.kg” АА: Ўзбекистон тарихида илк бор акциялар халқаро савдога чиқарилди
Май 22, 2026. 10:55 • 59 сония
• 2
ЎШ, 22 май. /“Дунё” АА/. Қирғизистоннинг “24.kg” ахборот агентлиги “Ўзбекистон иқтисодиёти глобал даражага чиқмоқда” сарлавҳали мақола тарқатди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Агентлик ёзишича, Ўзбекистон тарихида илк бор акциялар халқаро оммавий савдога чиқарилган. Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси “Franklin Templeton” билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент фонд биржаларида IPO (Initial Public Offering) жараёнини бошлаган.
Мақолада қайд этилишича, ушбу воқеа сўнгги йилларда минтақадаги энг йирик молиявий воқеалардан бири бўлиб, UzNIF 603,6 миллион АҚШ доллари жалб қилинган. Талаб эса таклифдан тўрт баробар юқори бўлган.
IPO доирасида “BlackRock”, “Franklin Resources” ва бошқа халқаро фондлар тахминан 300 миллион долларлик GDR (аббревиатура) сотиб олишга розилик билдирган.
Шунингдек, Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва глобал инвесторлар қизиқишининг ортиши мамлакатнинг Марказий Осиёдаги муҳим молиявий ҳамда инвестицион марказ сифатидаги ўрнини мустаҳкамламоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Скандинавия тажрибаси жорий этилмоқда

“Global Korea Post”: Ўзбекистоннинг ТДТ саммитидаги ташаббуслари амалий аҳамиятга эга


