Logo

“Вести Туризм” АА: 2025 йил Ўзбекистонга 12 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрган

Апрель 06, 2026. 12:28 • 2 дақ

95
“Вести Туризм” АА: 2025 йил Ўзбекистонга 12 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрган

МОСКВА, 6 апрель. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Вести Туризм” ахборот агентлигида “Ўзбекистон хавфсиз ва очиқ туристик йўналиш сифатида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда” сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Қайд этилишича, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон туризм соҳасида барқарор ижобий ўсишни намойиш этмоқда. Мамлакатга 12 миллионга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюргани маълум қилинган, бу эса ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўпдир.

Шунингдек, туристик хизматлар экспорти 4,8 миллиард АҚШ долларига етгани қайд этилади. Бу Ўзбекистоннинг минтақадаги энг истиқболли сайёҳлик йўналишларидан бири сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлашига далолат беради.

Шунингдек ўқинг

Материалда дунёнинг айрим минтақаларидаги геосиёсий беқарорлик шароитида сайёҳлар хавфсизлиги ва қулайлиги муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган.

“Ўзбекистон барқарор, хавфсиз ва очиқ давлат сифатида, барча миллат ва дин вакиллари учун меҳмондўстлигини сақлаб келмоқда. Туризм соҳасидаги ислоҳотлар, замонавий инфратузилма ва очиқлик сиёсати мамлакатнинг хавфсиз ва жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамламоқда”, дея хулоса қилинган мақолада.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш