Logo

Ўзбекистон дипломатлари Польшадаги халқаро кўргазмада қатнашди

Ноябрь 30, 2025. 14:22 • 2 дақ

279
Ўзбекистон дипломатлари Польшадаги халқаро кўргазмада қатнашди

ВАРШАВА, 1 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси делегацияси Варшавада ўтказилган “Ptak Warsaw Expo” халқаро кўргазмасида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Дипломатларимиз кўргазма доирасида ташкил этилган қатор йирик халқаро тадбирларда ҳам қатнашди. Хусусан, “Bio Expo Warsaw”, “Global Food Expo”, “Food Tech Expo” ва “Warsaw Medical Expo” намойишларида амалиётда қўлланилаётган замонавий ишлаб чиқариш технологиялари, органик маҳсулотлар, озиқ-овқат саноатидаги инновацион ечимлар ҳамда тиббий жиҳозлар ва хизматлар билан яқиндан танишди.

Тадбир давомида Польша Иқтисодий ривожланиш ва технологиялар вазирлиги давлат котиби, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон–Польша ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси Михал Ярош билан мулоқот бўлиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Суҳбатдош Ўзбекистон Польша учун Марказий Осиёдаги энг муҳим ва истиқболли ҳамкор эканини алоҳида таъкидлаб, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳолатини ижобий баҳолади ҳамда ушбу шериклик даражасини сақлаб қолишдан манфаатдор эканини билдирди.

“Ptak Warsaw Expo” компанияси президенти Томаш Шипула билан ўтказилган учрашув чоғида Польша компаниялари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистон бозорига инновацион технология ва сифатли маҳсулотларни жалб этиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томаш Шипула Ўзбекистон вакилларини ҳар йили ташкил этиладиган мазкур халқаро кўргазмаларда миллий стенд билан фаол иштирок этишни таклиф этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш