Logo

Россияда оғир аҳволда қолган вояга етмаган болалар Ватанга қайтарилди

Февраль 03, 2026. 11:45 • 43 сония

89
Россияда оғир аҳволда қолган вояга етмаган болалар Ватанга қайтарилди

МОСКВА, 3 февраль. /“Дунё” АА/. Россияда қаровсиз қолган болалар мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси, Ички ишлар вазирлиги ва икки давлат Омбудсманлари ҳамкорлигида Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Болаларнинг 2 нафари Санкт-Петербургдан, қолган 4 нафари Москва шаҳри ва вилояти, Татаристон ҳамда Кабардин-Балкар Республикаларидан қайтарилган.

Тадбирда иштирок этган вазирлик ва идора ходимлари томонидан болаларнинг шахсий маълумотларини аниқлаш, ватанга қайтиш учун зарурий ҳужжатларни тайёрлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш юзасидан ишлар амалга оширилди.

Элчихона ҳамкор ташкилотлар билан ҳамжиҳатликда амалга оширган мазкур тадбирлар натижасида, юртимиз фуқаролари, айниқса, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимояси ҳамда уларни ижтимоий муҳофаза қилиш йўналишида муҳим амалий натижаларга эришмоқда.

2026 йил январь ойида жами 20 нафар вояга етмаган фуқаролар ўз ватанига қайтарилди ва мазкур йўналиш бўйича керакли ишлар давом этмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш