Logo

Эронда қийин аҳволда қолган ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Февраль 03, 2026. 11:10 • 27 сония

92
Эронда қийин аҳволда қолган ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди

ТЕҲРОН, 3 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари кўмагида Эрон ҳудудида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон фуқароси ҳужжатлар билан боғлиқ муаммо ва оғир молиявий аҳвол туфайли дипломатик ваколатхонага мурожаат қилган. Элчихона ходимлари зудлик билан унинг қайтарилишини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрди.

Эрон расмийлари билан ҳамкорликда хорижга чиқиш визаси расмийлаштирилди. Эроннинг “Zagros Air” авиакомпанияси билан музокаралар ўтказилиб, натижаси бўйича Теҳрон–Тошкент тўғридан-тўғри рейси учун авиачипта имтиёзли шартларда сотиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш