Logo

Лондонда Наврўз дўстлик ва бирдамлик рамзига айланди

Март 21, 2026. 13:37 • 2 дақ

50
Лондонда Наврўз дўстлик ва бирдамлик рамзига айланди

ЛОНДОН, 21 март. /"Дунё" АА/. Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг Лондон шаҳрида жойлашган бош қароргоҳдаги ватандошларимиз иштирокида янгиланиш ва яшариш рамзи бўлган Наврўз байрами кенг нишонланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир доирасида ўзбек халқининг бой маданий меросини акс эттирувчи чиқишлар, миллий куй-қўшиқлар ҳамда анъанавий урф-одатлар намойиши ташкил этилди. Миллий маданият намуналари халқаро жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Банк президенти Одиль Рено-Бассо тадбирда сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни Наврўз байрами муносабати билан самимий табриклади. У ўз нутқида ушбу қадимий байрам инсонлар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Қайд этилишича, мазкур молия институтида Наврўз байрамини нишонлаш анъанавий тус олган бўлиб, ҳар йили кўтаринки руҳда ўтказилади. Бу эса турли миллат вакилларини бирлаштириш, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Тадбир иштирокчилари Наврўз нафақат табиатнинг уйғонишини, балки инсон қалбида эзгулик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби фазилатларни янада мустаҳкамлашини таъкидладилар. Шу каби маданий тадбирлар миллий анъаналарни халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва ёш авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш